Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ар-Риёдда Ўзбекистон - Саудия Арабистони сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ар-Риёд шаҳрида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларининг бешинчи давраси бўлиб ўтди.

Фото: ТИВ
ТИВ маълумотига кўра, делегацияларга Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳром Аълоев ва Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири ўринбосари Валид ал-Харижий раҳбарлик қилди.
Музокаралар чоғида олий даражада эришилган келишувларнинг амалга оширилиши кўриб чиқилди. Сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш ва ўзаро муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини кенгайтиришдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди.
Томонлар давлатлараро муносабатлар ривожидаги ижобий суръатни қайд этиб, икки мамлакат ўртасидаги ҳар томонлама шерикликни янада чуқурлаштириш учун барча имкониятларни сафарбар қилишга тайёр эканликларини тасдиқлади.
Икки томонлама ва минтақалараро характердаги, жумладан, "Марказий Осиё – Кўрфаз ҳамкорлик кенгаши" шаклида бўлиб ўтадиган қўшма тадбирлар жадвали ва ташкилий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мавзуга оид

13:47 / 20.07.2025
Саудияда 20 йил комада ётган шаҳзода вафот этди

20:51 / 19.07.2025
Саудия Арабистони хорижликларга кўчмас мулк сотиб олиш шартларини енгиллаштиради

15:19 / 15.07.2025
Саудия Арабистони 170 км узунликдаги осмонўпар шаҳар лойиҳасини қайта кўриб чиқмоқда

08:34 / 04.07.2025