Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда савдо растасида ёнғин содир бўлди
Толариқ кўчасида жойлашган очиқ павилён тарзда жиҳозланган савдо растасида 30 квадрат метр майдонда эски буюмлар ёнган.

Фото: Видеодан кадр
Кеча, 10 апрел куни Тошкент шаҳар Яшнобод тумани туманида ёнғин юз берди.
Тошкент шаҳар ФВБ хабарига кўра, «Янгиқўрғон» МФЙ Толариқ кўчасида жойлашган очиқ павилён тарзида жиҳозланган савдо растасида 30 квадрат метр майдонда эски буюмлар ёнган.
Тошкент шаҳар ФВБга соат 22:55 да хабар келиб тушиб, айтилган манзилга ёнғин қутқарув бўлинмалари соат 23:00 да етиб бориб, ёнғин соат 23:07 да қуршаб олинган ва соат 23:09 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганлар йўқ.
Мавзуга оид

09:58
Андижонда автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчасидаги ёнғинда бир киши ҳалок бўлди

23:23 / 27.07.2025
Болқон олов ичида қолди

16:43 / 26.07.2025
Ўрмон ёнғинлари ҳаво исиётгани билан боғлиқми? Уларнинг олдини олиш чоралари мавжудми?

15:11 / 26.07.2025