Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди
Ўзбекистон ва Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди ва яқин келажакда ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб олди.

Фото: "Дунё" АА
Ўзбекистон ва Бразилия ўртасида видео-конференц-алоқа шаклида сиёсий маслаҳатлашувларнинг учинчи давраси бўлиб ўтди.
ТИВ маълумотига кўра, сиёсий маслаҳатлашувлар чоғида Ўзбекистон-Бразилия муносабатлари кун тартиби юзасидан фикр алмашилди ва яқин келажакда ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди.
Учрашувда сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида ҳамкорликнинг фойдаланилмаган салмоқли салоҳиятини рўёбга чиқариш, парламентлараро алоқаларни ривожлантириш, маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, Бразилиянинг етакчи университетлари билан алоқаларни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар кун тартибидан қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва кимё саноатида ҳамкорликни йўлга қўйиш, туризм соҳасида алоқаларни кенгайтириш ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш масалалари ҳам ўрин олди.
Ўзбекистон ва Бразилия ўртасидаги дипломатик муносабатлар бундан 31 йил аввал – 1993 йил 30 апрелда ўрнатилган.
Мавзуга оид

14:32 / 31.07.2025
АҚШ Бразилиядан импорт учун божларни 50 фоизгача оширади

22:28 / 15.07.2025
Бразилия прокуратураси собиқ президент Болсонаруни давлат тўнтаришига уринишда айблади

14:31 / 11.07.2025
Ҳакерлар Бразилия банкларидан 140 миллион доллар ўғирлади

14:41 / 07.07.2025