Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Томчилатиб суғориш ускуналарини ўзлаштирган фермер хўжаликлари аниқланди
6 та фермер хўжалиги масъул шахслари ва бошқалар банк филиалидан ажратилган кредит эвазига хориждан олиб келинган томчилатиб суғориш ускуналарини ер майдонларига ўрнатмасдан бошқа шахсларга сотиб юборган.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида томчилатиб суғориш ускуналарини ўзлаштирган фермер хўжаликлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Миришкор туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда, тумандаги 6 та фермер хўжалиги масъул шахслари ва бошқалар ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит эвазига хориждан олиб келинган томчилатиб суғориш ускуналарини ер майдонларига ўрнатмасдан бошқа шахсларга сотиб юбориб, жами 2,9 млрд сўм кредит маблағини талон-торож қилгани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

21:56 / 19.07.2025
Кластерларнинг фермерлар олдида жуда катта қарздорлиги бор — Қудбиев

16:03 / 16.07.2025
Депутатлар дала четларига экин экишга оид баҳсли қонунни ўзгаришлар билан қабул қилди

16:39 / 07.07.2025
Фермерлар яна синов қаршисида: мораторийлар нима бўлади?

19:24 / 05.07.2025