Хорватия бизнеси Ўзбекистон бозорига кириш имкониятини ўрганмоқда
Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва ўзбек маҳсулотларини Хорватия бозорига экспорт қилиш режалаштирилмоқда.

Фото: Дунё
Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Хорватиянинг "Подравка" компанияси бош менежери Мстислав Матийевич билан учрашув ўтказди.
"Дунё" хабарига кўра, унда Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва ўзбек маҳсулотларини Хорватия бозорига экспорт қилишни йўлга қўйиш истиқболларини муҳокама қилинди.
Мстислав Матийевич "Подравка" компанияси ўз бизнесини янги бозорларда, хусусан, Марказий Осиёда ривожлантиришдан манфаатдорлигини билдирди. Унинг айтишича, Ўзбекистон маҳсулотларининг таннархи ва сифати компания талабларига мос келса экспортни йўлга қўйиш мумкин.
Учрашув якунида Хорватия корхоналарига ташрифларни ташкил этиш ва хорват бизнес вакиллари билан ўзаро мулоқот давом эттириш йўналишида ҳам ҳамкорлик қилиш мумкинлиги таъкидланди.
Мавзуга оид

21:14 / 14.04.2025
Хорватияда оғир тан жароҳати олган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

10:39 / 25.03.2025
Ўзбекистон ва Хорватия миграция бўйича ҳукуматлараро битимни ишлаб чиқади

15:02 / 24.03.2025
Ўзбекистон Хорватия билан қўшма бизнес-форум ўтказади

13:03 / 20.03.2025