Тошкентда бобо ўз набирасини қаттиқ урди
4 ёшли бола бобоси билан сайрга чиқиб узоққа кетиб қолган. Шунда жаҳли чиққан эркак набирасини бир неча бор қаттиқ урган.

Фото: Болалар омбудсмани
Ижтимоий тармоқларда ёши катта эркак ёш боланинг юз қисмига ураётгани ҳолати акс этган видео тарқалди. Болалар омбудсмани мазкур ҳолатни ўрганаётганини маълум қилди.
Аниқланишича, ҳолат 2024 йил 30 июн куни Тошкент шаҳрида юз берган. Мирзо Улуғбек туманида яшовчи нафақахўр М.А. 4 ёшли (2020 йилда туғилган) набираси А.А. билан кўчага сайрга чиққан.
Шу вақтда бола югуриб узоққа кетиб қолган, бобоси эса набирасидан хавотир олиб, болани қидирган.
Сўнг уйидан олисроқ бўлган мактаб олдида топиб, жаҳл устида набирасини бир неча бор қаттиқ урган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Болага етказилган жароҳатнинг даражасини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланган.
Аввалроқ, Термизда ота ўз фарзандини аёвсиз уриб, шафқатсиз муносабатда бўлганди. Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида ота 6 ёшли ўгай ўғлини камар билан савалаганди.
Мавзуга оид

19:35 / 08.06.2025
Ўзбекистон ва Қатар ўйини сабаб «Бунёдкор» стадиони атрофидаги кўчаларда ҳаракат чекланади

12:30 / 08.06.2025
Тошкентдаги маҳалла ичида 5 қаватли меҳмонхона қурилиши мумкин. Аҳоли бунга қарши чиқмоқда

00:21 / 08.06.2025
Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

20:17 / 07.06.2025