Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда “Нексия-2” уриб юборган бола ҳалок бўлди
2017 йилда туғилган бола кўчанинг белгиланмаган жойидан югуриб ўтаётганида “Нексия-2” уни уриб юборган. Бола шифохонада вафот этган.

Видеодан кадр
Самарқанд туманида “Нексия-2” уриб юборган бола шифохонада вафот этди. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 3 июл куни соат 18:00 ларда содир бўлган.
Ҳайдовчи “Нексия-2” машинасини Самарқанд тумани, “Жўйи сой” МФЙ ҳудудидан ўтган Уста Умар Жўрақулов кўчасида бошқариб кетаётганида йўлнинг белгиланмаган қисмидан югуриб ўтаётган болани уриб юборган.
Бола зудлик билан Самарқанд шаҳар марказий шифохонасига олиб келинган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан у шифохонада ҳаётдан кўз юмган.
Ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Навоий вилояти Хатирчи туманида аҳоли пунктида машинани соатига 142 км тезликда бошқарган ҳайдовчи пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган 9 ёшли қизни уриб юборган. Оқибатда қиз воқеа жойида ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид

16:13 / 23.07.2025
Ангренда 14 ёшли қизга жинсий зўравонлик бўлгани айтилмоқда

15:48 / 14.07.2025
The Samarkand express поезди лойиҳаси учун 25 млн доллар инвестиция киритиляпти

20:48 / 12.07.2025
Тахтақорача довонида пулли туннел қурилади

22:00 / 05.07.2025