Эрондаги президентлик сайловларида ислоҳотчи Пизишкиён ғалаба қозонди
Этник озарбойжон Масъуд Пизишкиён Эроннинг сайланган тўққизинчи президентига айланади. У 16,4 млн эронликлар томонидан қўллаб-қувватланди.

Фото: AP
Эронда президентлик сайловларининг иккинчи тури натижалари эълон қилинди. Сайлов комиссияси хабарига кўра, Ислоҳотчилар қанотидан ягона номзод, этник озарбойжон Масъуд Пизишкиён 16,4 млн эронликлар томонидан қўллаб-қувватланди ва ғалабага эришди.
Унинг рақиби Консерваторлар қанотидан номзод Саид Жалилий 13,5 млн овоз олган.
Биринчи турда ҳам Пизишкиён ғалаба қозонганди. Бироқ иккала номзод ҳам 50 фоиздан кўпроқ овоз жамғара олмагани ортидан президент сайлови ғолиби иккинчи турда аниқланиши маълум бўлганди.
Мавзуга оид

20:45 / 24.04.2025
“Геосиёсат” мулоқоти. Экспертлар билан савол-жавоб

23:00 / 21.04.2025
Теҳрон, Москва ва Римдаги музокаралар: Эрон ядро дастури бўйича битим асослари чизилмоқда

22:13 / 21.04.2025
Трамп: АҚШ ва Эрон яхши музокаралар ўтказди

09:32 / 21.04.2025