Россия жорий йилда 60 млн тонна ғалла экспорт қилишни режалаштирмоқда
«132 миллион тонна ғалла ҳосили прогнозидан келиб чиқиб, биз жорий мавсумда 60 миллион тонна экспорт прогнозини белгиладик», — деди Россия Федерацияси қишлоқ хўжалиги вазири.

Фото: Anadolu agency
Россия қишлоқ хўжалиги вазири Оксана Лут ғалла экспорти бўйича аввалроқ қилинган 60 миллион тонналик прогнозни тасдиқлади.
«132 миллион тонна ғалла йиғим-терими прогнозига асосланиб, биз жорий мавсумда 60 миллион тонна экспорт прогнозини белгилаб олдик», деди Лут.
«Ўтган мавсумда бизда 72 миллион тонна ғалла тасдиқланган. Биз ҳисоб-китобни кутмоқдамиз, аммо 72 миллион тонна албатта бўлади», — деди у.
Шу билан бирга, журналистларнинг жорий қишлоқ хўжалиги йилида буғдой экспорти прогнози ҳақидаги саволига жавоб берар экан, Лут бу ҳали аниқланмаганини айтди.
«Буғдой бўйича якуний прогнозлар йўқ, ҳосил кўрсаткичлари пастга қараб ўзгариши мумкин. Қанча йиғиб-териб олишимизни тушунганимизда, келгуси йил экспорт учун қўядиган квоталар орқали делтани мақбул ҳолга келтирамиз» деди Лут. У устувор вазифа ички эҳтиёжларни қондириш эканлигини таъкидлади.
Мавзуга оид

23:58 / 24.04.2025
Қирғизистонда РФ армиясига ёллаш иши бўйича россиялик политтехнолог ҳибсга олинди

18:50 / 24.04.2025
«Владимир, тўхта!» — Трамп Россиянинг Киевга зарбаси ҳақида

13:30 / 24.04.2025
90 фоиз уйлар вайрон бўлган Ғазо, Кашмирдаги терактда айбланаётган Покистон ва барбод бўлган Лондон музокаралари — кун дайжести

12:43 / 24.04.2025