Эрон Исроилга қасос зарбаси берилганини эълон қилди
Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Исроилни жавоб зарбасини беришдан тийилишга чақирди.

Фото: AFP
Эроннинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) Исроилга қасос зарбаси берилганини эълон қилди.
Жумладан, ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳония, «Ҳизбуллоҳ» етакчиси Ҳасан Насруллоҳ ва «Қудс» кучлари қўмондони Аббос Нилфорушан ўлдирилганига жавобан Исроил ҳудудига ракета зарбаси берилгани маълум қилинди.
Шу билан бирга ИИҚК Исроилни жавоб зарбасини беришдан тийилишга чақирди.
«Агар Исроил жавоб берса, биз уларга минг марта қаттиқроқ зарба берамиз», дейилади баёнотда.
1 октябр куни кечқурун Эрон Исроил ҳудудига юзлаб ракеталарни учирди. Исроил Мудофаа кучлари ҳаво ҳужумига қарши тизим ишга туширилганини эълон қилди.
Мавзуга оид

17:45 / 09.06.2025
Эрондаги 25 шаҳарда итларни кўчада сайр қилдириш тақиқланди

13:24 / 09.06.2025
Исроил ҳаво кучлари Сурияга ҳужум қилди

11:09 / 09.06.2025
Исроил Ғазога кетаётган ва бортида Грета Тунберг бўлган кемани қўлга олди

09:19 / 09.06.2025