Алишер Тўхтаев Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси этиб тайинланди
У 2021–2024-йилларда Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси лавозимида ишлаб келган Ойбек Усмонов ўрнига тайинланган.

Фото: dunyo.info
Алишер Тўхтаев Ўзбекистоннинг Покистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
У 2024 йил 6 октябр куни Покистон пойтахти Исломобод шаҳрига етиб борган.
Алишер Тўхтаев бу лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.
Дипломат Тошкент давлат юридик институтини (ҳозирги Тошкент давлат юридик университети) тугатгач, ТИВ, Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Президент администрациясида масъулиятли лавозимларда ишлаган.
Шунингдек, у Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмасида ҳам аввал маслаҳатчи, сўнгра раис ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
Мавзуга оид

09:20 / 05.07.2025
Ўзбекистон-Покистон ҳудудлараро форумини ташкил этиш режалаштириляпти

10:03 / 04.07.2025
Покистон Термизда "қуруқлик порти"ни ташкил этиши мумкин

09:11 / 04.07.2025
Покистон ва АҚШ ҳарбий ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олди

08:20 / 30.06.2025