Венгрия Ўзбекистонда шаҳарсозликда инновацион ечимларни таклиф қиляпти
Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгриянинг шаҳар инфратузилмаси маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи Kuube Hungary Kft. инновацион компанияси раҳбари Галлай Мате билан учрашув ўтказди.

Фото: "Дунё" АА
Мулоқот чоғида Ўзбекистонда шаҳарсозликда инновацион ёндашув асосида замонавий ечимларини жорий этиш ва компания маҳсулотларини маҳаллийлаштириш асосида иқтисодиётга инвестицияларни жалб қилиш ҳамда 17-18 октябр кунлари Қўқон шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон–Венгрия бизнес-форумида мазкур компания вакилларининг иштироки муҳокама қилинди.
Галлай Мате Ўзбекистондаги улкан салоҳиятни қайд этиш баробарида, республикада компания маҳсулотларига бўлган талабни ўрганишини ва унинг натижалари асосида ишлаб чиқаришни жорий этишга тайёрлигини билдирди. У, шунингдек, Қўқонда ташкил этилаётган тадбирларга қатнашишини тасдиқлади.
Учрашув якунида компания делегациясининг Ўзбекистонга сафарини ишлаб чиқиш ва корхона маҳсулотларига бўлган талабни ўрганиш билан бирга ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш истиқболларини муҳокама қилишга келишиб олинди.
Мавзуга оид

20:46 / 18.04.2025
Ўзбекистонда умуммиллий бирдамлик боғлари ташкил этилади

13:03 / 16.04.2025
АҚШ Венгрия бош вазири аппарати раҳбарига қарши санкцияларни бекор қилди

13:52 / 15.04.2025
Венгрия Сирдарёда 8 та паррандачилик фабрикасини қуради

15:22 / 14.04.2025