Олий Мажлис сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди
27 октябр куни ўтказиладиган сайловда ўз яшаш жойида бўлмаган фуқаролар муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

Фото: Kun.uz
16 октябрдан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси хабар берди.
Қайд қилинишича, 27 октябр куни ўтказиладиган сайловда ўз яшаш жойида бўлмаган фуқаролар муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.
Сайлов участкасида муддатидан олдин овоз бериш вақти иш кунлари соат 9:00 дан соат 18:00 га қадар, дам олиш кунлари соат 11:00 дан соат 17:00 га қадар амалга оширилади.
Муддатидан олдин овоз бериш 16 октябр куни бошланиб, 23 октябр куни якунланади.
Мавзуга оид

08:56
Ўзбекистонни қизамиқдан холи ҳудуд мақомини тиклаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди

19:36 / 22.02.2025
“Бюджетни депутатлар ёзиши керак” — парламентлар ҳақида иқтисодчи билан суҳбат

12:09 / 20.02.2025
Сенат диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини маъқуллади

01:46 / 13.02.2025