Ўзбекистон | 10:50 / 22.10.2024
2218
1 дақиқада ўқилади
Давлат мулкини хусусийлаштириш соҳаси такомиллаштирилмоқда
Президент томонидан «Давлат мулкини хусусийлаштириш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги фармон имзоланди.
Ҳужжат президентнинг фармон ва қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутган бўлиб, улар:
- хорижий инвесторларга давлат акция пакетларини “Тошкент” РФБ савдолари орқали хорижий валютада сотиш ва улар бўйича тўловларни шартномада белгиланган валютада амалга оширишни;
- махсус иқтисодий, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарининг бош режасига мувофиқ, саноат зоналари инфратузилма билан таъминланганидан ва давлат қабулидан сўнг улар ҳудудидаги ер участкаларини аукцион савдоларига чиқаришни назарда тутишмоқда.
Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.10.2024 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид

15:52 / 10.06.2025
Британия молия ташкилоти Ўзбекистондаги хусусийлаштириш лойиҳаларида иштирок этади

23:10 / 09.06.2025
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди

15:33 / 03.06.2025
TAQA ва Mubadala Талимаржон энергетика мажмуасидаги ИЭСни сотиб олди

22:51 / 24.05.2025