Тошкент шаҳридаги айрим АЁҚШда сифатсиз бензин сотилаётгани аниқланди
Юнусобод ва Шайхонтоҳур туманида жойлашган АЁҚШда Аи-92 ва Аи-95 русумли автобензин давлат стандарт талабларига мос келмаслиги маълум бўлди.

Фото: Ўзэнергоинспекция
Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида сотилаётган автобензиндан намуна олиниб, лаборатория таҳлилларидан ўтказилганда Аи-92 ва Аи-95 русумли автобензин давлат стандарт талабларига мос келмаслиги маълум бўлди.
“Ўзэнергоинспекция” хабарига кўра, ўрганишлар давомида бу каби ҳолат Шайхонтоҳур туманида жойлашган АЁҚШда ҳам аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШда камчиликлар бартараф этилгунга қадар биржа савдоларида иштирок этиши вақтинча тўхтатилган.
Мавзуга оид

18:55 / 01.04.2025
Шовотда бензин цистернасига тушган йигит заҳарланиб вафот этди

21:05 / 27.03.2025
Бухоро нефт заводи жаримага тортилган. Рақобат қўмитаси тафсилотларни очиқламади

13:23 / 10.03.2025
430 тонна Аи-80 бензинини ноқонуний равишда сотиб юборган МЧЖ аниқланди

23:00 / 05.03.2025