Ўзбекистонга хориждан келган сайёҳлар сони маълум қилинди
Хорижий сайёҳларнинг асосий қисми қариндошларни йўқлаш мақсадида келган.

Фото: Kun.uz
Статистика агентлиги 2024 йилнинг январ-сентябр ойларида Ўзбекистонга келган хорижлик сайёҳлар ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, 2024 йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистонга жами 5,7 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда келган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 825,8 минг нафарга ёки 16,8 фоизга ошган.
Сафар мақсадлари кесими қуйидагича бўлган:
- қариндошларни йўқлаш — 4,5 млн нафар;
- сайёҳлик — 869,3 минг нафар;
- хизмат юзасидан — 121,5 минг нафар;
- тижорат — 112,8 минг нафар;
- даволаниш — 81,7 минг нафар;
- ўқиш — 17,6 минг нафар
Мавзуга оид

13:35 / 11.06.2025
Ўзбекистонда июн охиридан ички авиақатновлар сони кўпаяди

08:20 / 09.06.2025
Ўзбекистонликлар туристик мақсадда энг кўп қайси давлатларга чиқмоқда?

22:58 / 07.06.2025
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди

13:27 / 06.06.2025