Ўзбекистон такси хизмати энг арзон давлатлар қаторига кирди
Республикада стандарт тариф бўйича 1 километр йўлнинг ўртача нархи 0,3 доллар ёки тахминан 3900 сўмни ташкил қилиши аниқланган.

Фото: Kun.uz
Numbeo таҳлилий портали дунёнинг 97 та давлатидаги такси хизмати нархларини таҳлил қилиб, мамлакатлар рейтингини тузиб чиқди.
Ўзбекистон рейтингда такси хизмати энг арзон мамлакатлар қаторига кирди. Республикада стандарт тариф бўйича 1 километр йўлнинг ўртача нархи 0,3 доллар ёки тахминан 3900 сўмни ташкил қилади.
Такси хизматининг энг арзон нархи Филиппинда қайд этилган – $0,26. Шунингдек, Украина ($0,29) ва Ўзбекистон билан бир қаторда Ҳиндистон ($0,3), Миср ($0,3) ва Эронда ($0,3) ҳам нархлар арзонлиги аниқланган.
Қозоғистонда стандарт тариф бўйича 1 километр йўлнинг ўртача нархи 0,63 долларга тенг. Бу Россия ($0,31), Беларус ($0,3) ва Арманистондан ($0,33) деярли икки баравар қиммат. Рейтингда Қирғизистон бўйича маълумотлар йўқ.
Такси нархи энг қиммат бўлган бешта давлат: Баҳрайн ($5,01), Швейцария ($4,45), Люксембург ($3,64), Албания ($3,27) ва Кувайт ($3,25).
Мавзуга оид

09:54 / 23.04.2025
Барча даврларнинг энг кўп маош олган спортчилари рўйхати тузилди

12:04 / 22.04.2025
Трамп фаолиятини маъқуллаш рейтинги тобора пасайиб бораётгани маълум бўлди

18:30 / 18.04.2025
Хоразмда меҳмонхона қуриш учун инвесторларга субсидия берилади

11:09 / 18.04.2025