Япония қирғоқларида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди
Зилзила эпицентридаги силкиниш интенсивлигидан келиб чиқиб, «ҳалокатли» деб баҳоланган.

Фото: EPA
Филиппин денгизида Япониянинг Танегасима ороли (Кагосима префектураси) қирғоқларида 6,2 магнитудали зилзила қайд этилди, деб хабар берди Россия Фанлар академияси Ягона геофизика хизматининг Олтой-Саян бўлимига таяниб Interfax.
Тезкор маълумотларига кўра, зилзила 17 ноябр куни Тошкент вақти билан 17:16 да қайд этилган, эпицентри Кюсю оролидаги Каной шаҳридан 254 км жанубда жойлашган.
Зилзила эпицентридаги силкиниш интенсивлигидан келиб чиқиб, «ҳалокатли» деб баҳоланган.
АҚШ Геология хизмати маълумотларига кўра, зилзила магнитудаси 6,1 ни ташкил қилди. Америкалик сейсмологларнинг фикрича, зилзила ўчоғи 8 км чуқурликда бўлган.
Мавзуга оид

23:50 / 08.06.2025
Япония илк бор 1000 километрдан ортиқ масофага учадиган ракеталарини намойиш этди

14:21 / 07.06.2025
Ўзбекистон ва Япония визани либераллаштириш масаласини ўрганмоқда

00:05 / 07.06.2025
Япониянинг Ойга учирган модули қўниш вақтида фалокатга учради

21:43 / 04.06.2025