Салкам 1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди
Энергия ресурсларни талон-торож қилинишини фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда.

Фото: Бош прокуратура
Бош прокуратура маълум қилишича, Самарқанд вилояти Ургут туманидаги “О.А.” фермер хўжалиги раҳбари Х.О. 1 дона сув насосини электр тармоғига ноқонуний равишда улаган.
Натижада жами 932 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Мазкур ҳолат юзасидан тадбиркорга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
Мавзуга оид

11:56 / 16.04.2025
Тошкентнинг айрим ҳудудларида 4 кун давомида электр энергиясида узилишлар кузатилади

12:07 / 08.04.2025
2,1 млрд сўмлик электрни ноқонуний ишлатган клиника аниқланди

09:14 / 05.04.2025
Электр тармоқлари корхонаси ходими 1 млрд сўмлик электрни талон-торож қилди

08:24 / 26.03.2025