Эронда 2024 йилда қарийб минг киши қатл этилди
Ҳуқуқ ҳимоячиларининг таъкидлашича, олий жазога ҳукм этилганлар сони аслида бундан кўп, чунки қатл жараёнларининг барчаси ҳам рўйхатдан ўтказилмайди.

Фото: AFP
Эронда 2024 йилда рекорд даражада — 997 маҳбус қатл этилди. Бу ҳақда мамлакат мухолифати маълумотларига таяниб, Bild хабар берди.
Ҳуқуқ ҳимоячиларининг ҳисоблашича, олий жазога ҳукм этилганлар сони аслида бундан кўп, чунки қатл жараёнларининг барчаси ҳам рўйхатдан ўтказилмайди.
Маълумотларга кўра, ўтган йили ўлим жазосини ижро этиш ҳолатлари 2023 йилга нисбатан 16 фоизга ошган. 2024 йилда қатл этилганларнинг 34 нафари — аёллар, тўққиз нафари — вояга етмаганлардир. Тўрт нафар эркак омма олдида, қолганлар қамоқхоналарда қалт этилган.
Аввалроқ Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги мамлакатга гиёҳвандлик воситаларини олиб киришга уринишда айбланган олти нафар Эрон фуқароси қатл этилганини маълум қилганди.
Amnesty International маълумотларига кўра, дунёнинг 113 та давлатида ўлим жазоси бекор қилинган. 2023 йилда дунё бўйлаб 1,2 минг киши қатл этилган — уларнинг аксарияти Эрон ва Саудия Арабистони ҳисобига тўғри келади. Ундан кейинги ўринларда Сомали ва АҚШ турибди.
Мавзуга оид

20:45 / 24.04.2025
“Геосиёсат” мулоқоти. Экспертлар билан савол-жавоб

23:00 / 21.04.2025
Теҳрон, Москва ва Римдаги музокаралар: Эрон ядро дастури бўйича битим асослари чизилмоқда

22:13 / 21.04.2025
Трамп: АҚШ ва Эрон яхши музокаралар ўтказди

09:32 / 21.04.2025