Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Страсбург Марказий вокзалида икки трамвай тўқнашиб кетди
Ҳодиса оқибатида 50 дан ортиқ инсон жароҳат олган. Тўқнашув йўналиш кўрсаткичини ёқишдаги хатолик сабаб содир бўлган.

Фото: X / Infos Francaises
Франциянинг Страсбург шаҳри вокзали яқинида иккита трамвай бир-бири билан тўқнашиб кетди, деб хабар беради BFM TV. Ёнғин-қутқарув хизматига кўра, кўнгилсиз ҳодиса Марказий вокзал бекатида содир бўлган.
Қуйи Рейн префектурасининг маълум қилишича, авария Марказий вокзал яқинидаги бекатга элтувчи туннелда юз берган. Ҳодиса оқибатида 50 дан ортиқ инсон жароҳат олган. BFM’нинг полициядаги манбаларига кўра, тўқнашув йўналиш кўрсаткичини ёқишдаги хатолик сабаб содир бўлган.
Страсбург транспорт комиссияси (CTS) тўқнашув туфайли трамвай тармоғи фаолиятида «узилишлар» юзага келгани, автобуслар эса Марказий вокзал ҳудудига энди кира олмаётгани тўғрисида маълумот берди.
2024 йил 25 декабр куни Париж—Лион йўналишида ҳаракатланувчи поездлар машинистнинг ҳаракатдаги поезддан тушиб кетиши оқибатида бир неча соатга тўхтатилган эди. Иш билан шуғулланган Мелён прокуратурасининг дастлабки тахминларига кўра, машинист ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкин.
Мавзуга оид

14:28 / 02.08.2025
Ўзбекистон ва Франция ўртасида диппаспорт эгаларига виза бўйича битим имзоланди

13:44 / 01.08.2025
Эҳтимолий диверсия: Германия ғарбида поездлар ҳаракати бекор қилинди

12:39 / 30.07.2025
Франция ва Британия ортидан Малта ҳам Фаластинни тан олади

10:23 / 28.07.2025