Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Абу-Дабига етиб борди
Ўзбекистон президентини БАА вице-президенти ва бошқа расмийлар кутиб олди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди, икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди.

Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаённинг таклифига биноан 13 январ куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга етиб борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Абу-Даби халқаро аэропортида давлат раҳбарини Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди, икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди.
Ташриф дастурига мувофиқ эртага, 14 январ куни Ўзбекистон Президенти "Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги" халқаро саммитида иштирок этади.
БААнинг етакчи ташкилотлари, компания ва банклари раҳбарлари билан учрашувлар ҳам режалаштирилган.
15 январ куни олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.
Мавзуга оид

18:54 / 23.07.2025
БАА ўзбекистонлик сайёҳлар учун ҳайдовчилик қоидаларини соддалаштирди

23:35 / 21.07.2025
Президент энергия таъминоти узлуксизлигини таъминлаш бўйича топшириқлар берди

20:31 / 16.07.2025
Ўзбекистон энг хавфсиз давлатлар рейтингида 25-ўринни эгаллади

15:18 / 15.07.2025