Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон Ўзбекистонда цитрус мевалар етиштириши мумкин
Ўзбекистон элчиси Фариддин Насриев Эроннинг Romak Co. қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари логистика маркази ва экспорт терминалига ташриф буюрди.

Фото: "Дунё" АА
Ташриф доирасида ширкатнинг фаолияти билан яқиндан танишилди ва компания директори Ризо Ганжи билан учрашув ўтказилди.
Мазкур компания 31 гектар майдонда жойлашган бўлиб, асосан цитрус меваларни сақлаш ва импортга мўлжалланган ҳамда замонавий технологиялар билан жиҳозланган. Асосий ҳамкорлари Ироқ, Бирлашган Араб Амирликлари, Россия ва Марказий Осиё давлатлари ҳисобланади. Компания бир йилда 4 миллион тонна цитрус меваларини хорижга экспорт қилади.
Мулоқот чоғида, компания раҳбариятига Ўзбекистоннинг салоҳияти ҳақида маълумот берилиб, мамлакатга сармоя киритиш ҳамда ушбу логистика маркази лойиҳасини амалга ошириш таклифи тақдим этилди.
Эрон томони Ўзбекистон билан цитрус мевалари, шу жумладан, киви, лимон, апелсин ва мандарин маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, қадоқлаш ҳамда экспортга тайёрлаш йўналишларида ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрлигини билдирди.
Мавзуга оид

08:27
Эронда сув захиралари энг паст даражага тушиб кетди

09:02 / 27.07.2025
“Янги лойиҳаларда Эрон ва Россиянинг иштироки камайиб, туркийларнинг аҳамияти ортиб боряпти” – сиёсатшунос

18:28 / 26.07.2025
Эронда балуж террорчилари суд биносига ҳужум қилди

07:40 / 24.07.2025