Ҳиндистон Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларида янги меҳмонхоналар қурмоқчи
Ўзбекистон элчиси Сардор Рустамбоев Ҳиндистоннинг IHCL (The Indian Hotels Company Ltd.) компанияси бошқарувчи директори Пунит Чҳатвал билан учрашув ўтказди.

Фото: "Дунё" АА
Тадбир чоғида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги серқирра ҳамкорлик сўнгги йилларда изчил ривож топаётгани мамнуният билан қайд этилди.
Ўзаро манфаатли алоқалар ривожи, жумладан, туризм ва меҳмондўстлик соҳасида яққол кўзга ташланмоқда. Хусусан, 2023 йилда Ҳиндистондан Ўзбекистонга 50 мингга яқин сайёҳ сафар қилди. 2024 йилда эса ушбу кўрсаткич янада кўпайиб, 80 минг кишидан ошди.
Шунингдек, сўнгги бир ярим йил давомида икки мамлакат ўртасидаги йўловчи ҳаво қатнови ҳажмини 3 бараварга оширишга эришилди. Агар 2023 йил август ойида Тошкент ва Деҳли шаҳарларини ҳафтасига 6 марта авиапарвозлар боғлаб турган бўлса, бугунги кунга келиб Uzbekistan Airways ва IndiGo компаниялари томонидан Тошкент-Деҳли-Тошкент, Тошкент-Мумбай-Тошкент ва Тошкент-Гоа-Тошкент йўналишларида ҳафтасига 18 та ҳаво қатнови йўлга қўйилган. Парвозлар жуғрофиясини кенгайтириш ва уларнинг сонини ҳафтасига 24 тага етказиш бўйича изчил саъй-ҳаракатлар давом эттирилмоқда.
Томонлар Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларида янги меҳмонхоналар бунёд этиш, сайёҳларга замонавий хизмат турлари кўрсатиш, меҳмонхона хўжалигини биргаликда бошқариш ва бошқа йўналишларда ҳамкорлик қилиш истиқболларини муҳокама қилди.
IHCL компанияси делегациясининг Ўзбекистонга сафарини ташкил қилиш ва жойларда амалий шериклик режаларини белгилаб олиш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид

13:32 / 25.04.2025
Apple АҚШ бозори учун iPhone ишлаб чиқаришни Ҳиндистонга кўчирмоқчи

11:19 / 25.04.2025
Покистон ва Ҳиндистон ҳарбийлари чегарада тўқнашди

22:02 / 24.04.2025
Ҳиндистон Покистонни сайёҳлар ўлимида айблаб, уни сувсиз қолдириш билан таҳдид қилмоқда. Уруш бошланиши мумкинми?

18:09 / 24.04.2025