Трамп АҚШнинг бошқа давлатларга ёрдамини 90 кунга тўхтатди
Ёрдам кўрсатилиши янги маъмуриятнинг сиёсий мақсадларига мос келадими ёки йўқлигини аниқлаш учун аудит ўтказилади.

Фото: AP
20 январ куни лавозимга киришган АҚШ президенти Доналд Трамп бошқа давлатларга ёрдам кўрсатиш дастурларини 90 кунга вақтинчалик тўхтатиб туриш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда AP хабар берди.
Қайд қилинишича, ёрдам кўрсатилиши янги маъмуриятнинг сиёсий мақсадларига мос келадими ёки йўқлигини аниқлаш учун аудит ўтказилади.
«Қўшма Штатлардан бошқа ҳеч қандай хорижий ёрдам АҚШ президентининг ташқи сиёсатига тўлиқ мос келмайдиган тарзда тақдим этилмайди», деди Трамп.
AP хабарига кўра, Қўшма Штатларнинг ташқи ёрдами умуман олганда, бюджетнинг 1 фоизидан кўп бўлмаган. Украинани қўллаб-қувватлаш каби алоҳида ҳолатлар бундан мустасно.
АҚШ Давлат департаменти 9 январ куни Россия билан уруш бошланганидан бери Киевга ҳарбий ёрдам учун қарийб 66 миллиард доллар ва 2014 йилдан буён қарийб 70 миллиард доллар ажратилганини маълум қилди. Бошқа йирик ёрдам олувчилар қаторида Исроил (йилига 3,3 миллиард доллар) йилига), Миср (йилига 1,5 миллиард доллар) ва Иордания (йилига 1,7 миллиард доллар) бор.
Мавзуга оид

08:00
Трамп Лос-Анжелесга денгиз пиёда аскарлари ва кўпроқ миллий гвардиячиларни юборди

22:38 / 09.06.2025
Саида Мирзиёева АҚШ давлат котиби ёрдамчиси билан учрашув ўтказди

21:09 / 09.06.2025
Шавкат Мирзиёев АҚШнинг етакчи компаниялари делегацияси билан учрашув ўтказди

20:46 / 09.06.2025