Беларусда Александр Лукашенко еттинчи президентлик муддатига қайта сайланди
Беларусда бўлиб ўтган сайловда сайловчиларнинг 86,82 фоизи Александр Лукашенкога овоз берди, дея хабар берди БЕЛТА Марказий сайлов комиссияси раиси Игор Карпенкога таяниб.

Фото: belta.by
Беларус Республикаси президентлигига ҳар бир номзод учун берилган овозлар сони бўйича дастлабки маълумотлар:
Гайдукевич Олег Сергеевич - 2,02 фоиз;
Канопацкая Анна Анатольевна - 1,86 фоиз;
Лукашенко Александр Григоревич - 86,82 фоиз;
Сиранков Сергей Александрович - 3,21 фоиз;
Хижняк Александр Николаевич - 1,74 фоиз;
барчага қарши - 3,60 фоиз.
27 январ куни Беларус Марказий сайлов комиссиясининг ахборот марказида «Беларус Республикаси президенти сайловининг дастлабки натижалари тўғрисида»ги якуний матбуот анжумани бўлиб ўтади.
26 январ куни Беларусьда президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Марказий сайлов комиссияси (МСК) раҳбари Игор Карпенко матбуот анжуманида сайловчиларнинг 86,82 фоизи еттинчи муддатга қайта сайланган 70 ёшли Александр Лукашенкога овоз берганини маълум қилди.
Сайловчиларни сайлов участкаларида ҳозир бўлган милиция ходимлари кузатиб борди. Овоз бериш кабиналари очиқ эди. Сайлов бюллетенларини суратга олиш тақиқланади ва бунинг учун жарима ҳам бор.
2020 йилги норозилик намойишлари чоғида Лукашенко олтинчи муддати унинг охиргиси бўлишига ваъда берган эди.
Мавзуга оид

23:52 / 09.04.2025
Эстония президенти Россия ва Беларус фуқароларининг маҳаллий сайловларда овоз беришини тақиқловчи қонунни тасдиқлади

11:35 / 09.04.2025
Ўзбекистонда Беларус давлат университети филиали очилади

22:54 / 26.03.2025
Беларус санкцияларни четлаб ўтиб, Гамбиядан учта Airbus самолётини сотиб олди

18:00 / 25.03.2025