Сирдарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Бу Эркинжон Турдимов келиши ортидан иккинчи вилоят ҳокими ўринбосари ўзгаришидир.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги
Аброр Абдуазимович Хидиров Сирдарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокими в.б. Эркинжон Турдимовнинг тегишли қарори имзоланган.
Аброр Хидиров бу лавозимда 2024 йил апрелидан буён ишлаб келган Акмал Мирзаев ўрнини эгаллади.
Бу вилоят раҳбарлигига Эркинжон Турдимов келганидан буён иккинчи вилоят ҳокими ўринбосари ўзгаришидир.
Феврал ойи бошида Воҳид Ибодуллаев ҳокимнинг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан кетган ва унинг ўрнига Алишер Хидиров тайинланганди.
Мавзуга оид

18:58 / 18.04.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

17:59 / 18.04.2025
«Эсингиз борида этагингизни ёпиб олинг» — Турдимов хусусий корхоналар раҳбарларини солиқдан қочмасликка чақирди

20:45 / 15.04.2025
Сирдарё вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

17:07 / 07.04.2025