Сирдарёда уч эгизак туғилди
Чақалоқларга Фотима, Юсуф ва Юнус исми қўйилди.

Фото: ЎзА
Сирдарё вилояти, Мирзаобод туманида яшовчи Мусурмонқул ва Соҳиба Абдуқаҳорова уч эгизакнинг ота-онасига айланди.
Чақалоқларга Фотима, Юсуф ва Юнус исми қўйилди. Туғруқ жараёни Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё филиалида шифокорлар назорати остида жарроҳлик амалиёти орқали, асоратсиз бажарилди.
— Эгизакларнинг каттаси Фотиманинг оғирлиги 2710 грамм, ўртанчаси Юсуф 3100 грамм, кичиги Юнус эса 2930 грамм вазн билан туғилди, дейди неонатолог шифокор Амина Абдурасимова. —Ҳозир эгизакларнинг умумий аҳволи қониқарли. Она ва чақалоқлар мутахассислар назорати остида.
Отанинг айтишича, уларнинг аждодида қўш фарзандлар туғилиши кўп кузатилган, аммо уч эгизакнинг дунёга келиши биринчи марта учрамоқда. Бунгача уларнинг беш ёшли қизи, тўрт ёшли ўғил фарзанди бор эди.
Туман ФҲДЁ бўлими томонидан чақалоқларга гувоҳнома, Марказ шифокорлари томонидан эса совғалар топширилди.
Мавзуга оид

11:15 / 05.06.2025
Венгрия Сирдарёда паррандачилик кластерини барпо этади

00:08 / 04.06.2025
Тошкентга 361 кг эшак гўштини олиб кетаётган Lacetti тўхтатиб қолинди

16:47 / 02.06.2025
Тожикистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон «Баҳри Тожик» сув омборидан биргаликда фойдаланади

07:53 / 30.05.2025