Тошкентда 6,6 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди
Истеъмолчи лойиҳа-техник ҳужжатларисиз, газ таъминоти ташкилоти билан шартнома тузмасдан, тармоққа ўзбошимчалик билан тўғридан тўғри уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келган.

Фото: Ҳудудгазтаъминот
Тошкент шаҳар Яккасарой тумани, Абдулла Қаҳҳор кўчасида жойлашган “А.С.И.” МЧЖга тегишли бинода табиий газдан фойдаланиш ҳолати хатловдан ўтказилди.
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ хабар беришича, ўрганиш жараёнида истеъмолчи лойиҳа-техник ҳужжатларисиз, газ таъминоти ташкилоти билан шартнома тузмасдан, тармоққа ўзбошимчалик билан тўғридан тўғри уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди.
Ҳолат бўйича тегишли тартибда далолатнома тузилиб, 6 млрд 600 млн сўмлик зарар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Мавзуга оид

12:53 / 17.04.2025
Хитой Россиянинг яна бир лойиҳасини рад этди

11:18 / 17.04.2025
5,7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган металл эритиш цехи аниқланди

11:00 / 15.04.2025
Reuters: ЕИ компаниялари Россия гази импортини оширмоқчи

07:29 / 15.04.2025