Абдулазиз Комилов Брюсселда ЕИ олий вакили маҳкамаси раҳбари билан учрашди
Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов бошчилигидаги мамлакат делегацияси Брюсселга ташрифи доирасида Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили маҳкамаси раҳбари Вивиан Лунела билан учрашув ўтказди.

Фото: Дунё
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликда кейинги йилларда эришилган янги динамика, шунингдек, Марказий Осиё ва ЕИ ўртасидаги кўп қиррали алоқаларни ривожлантириш ва чуқурлаштириш бўйича биргаликдаги қадамлар муҳокама қилинди.
Вивиан Лунела Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас номидан шу йил 3-4 апрел кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" форматидаги биринчи расмий саммитни ўтказиш ташаббуси учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди.
Европа Иттифоқи раҳбарияти ва ЕИга аъзо барча 27 давлат ушбу тарихий саммитни ташкил этишни бир овоздан қўллаб-қувватлагани, бу икки минтақа ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда очиқ сиёсий мулоқот ва ўзаро манфаатли амалий шерикликни мустаҳкамлашга кўмаклашиши зарурлиги қайд этилди.
Мавзуга оид

12:12 / 03.06.2025
«Вақти-соати келганда тан оламиз» – Комилов Ўзбекистон «Толибон»ни халқаро ҳамжамият билан бирга тан олишини айтди

18:24 / 31.05.2025
«Кимгадир ёқадими-ёқмайдими, Европа Иттифоқи билан ҳамкорликда давом этамиз» — Абдулазиз Комилов

13:47 / 31.05.2025
«Ҳарбий тўқнашув ҳам турган гап эди» — Абдулазиз Комилов Марказий Осиёда 2016 йилгача бўлган муҳит ҳақида

11:53 / 14.04.2025