Сирдарёда ағдарилган юк машинасида қолиб кетган ҳайдовчи қутқарилди
Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида инсон ҳаёти сақлаб қолинди.

Фото: ФВВ
ФВВ хабарига кўра, 1 апрел куни соат 11:10 да Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани “Дўнгариқ” МФЙ ҳудудида ҳайдовчи бошқарувида бўлган Hohan русумли юк автомашинаси йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида катта ариққа тушиб кетган.
Ҳайдовчи эса олган тан жароҳати оқибатида юк автомашинанинг ичида қолиб кетгани тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушган.
Воқеа жойига етиб борган ФВБ ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари томонидан ҳайдовчи қутқарилиб, малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага юборилган. Ҳайдовчининг аҳволи яхши.
Мавзуга оид

11:15 / 05.06.2025
Венгрия Сирдарёда паррандачилик кластерини барпо этади

00:08 / 04.06.2025
Тошкентга 361 кг эшак гўштини олиб кетаётган Lacetti тўхтатиб қолинди

16:47 / 02.06.2025
Тожикистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон «Баҳри Тожик» сув омборидан биргаликда фойдаланади

07:53 / 30.05.2025