Нетаняҳу Ҳаага суди ордерига қарамай Венгрияга келди
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Венгрияга келди. Мамлакат сиёсатчини ҳибсга олишга ордер берган Ҳаагадаги халқаро суднинг юрисдикциясини тан олади. Бироқ, Венгрия расмийлари буни қилмасликка ваъда берди.

Фото: Facebook / szalay.bobrovniczky.kristof
Бинямин Нетаняҳу Венгрияга давлат ташрифи билан келди, мамлакат Ҳаагадаги Халқаро жиноий суд юрисдикциясини тан олади. У аввалроқ Исроил бош вазирини ҳибсга олишга ордер берган эди.
Нетаняҳунинг Будапешт аэропортидаги суратлари 3 апрел, пайшанба куни уни кутиб олган Венгрия мудофаа вазири Кристоф Салай-Бобровницки томонидан Facebookʼда эълон қилинди.
21 ноябр куни ХЖС Нетаняҳу ва Исроилнинг собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатлари учун ҳибсга олиш учун ордер берди. Венгрия бош вазири Виктор Орбан бу ҳаракатни кескин қоралаб, Нетаняҳуни Будапештга таклиф қилишга ва Ҳаага талабини эътиборсиз қолдиришга ваъда берди.
1 апрел куни "Озодлик радиоси"нинг Венгрия хизмати Венгрия адлия вазири Бенц Тужонга таяниб, Будапешт хорижлик дипломатларни ХЖСдан чиқиши ҳақида хабардор қилганини билдирди. Журналистларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бутун жараён бир йилга чўзилиши мумкин. Венгрия 2001 йилда ХЖСнинг Рим статутини имзолаган.
Мавзуга оид

23:14 / 09.06.2025
Венгрия мигрантларни киритмаслик учун кунига 1 млн евро тўлашга тайёр — Виктор Орбан

13:22 / 09.06.2025
ХЖС Нетаняҳу ва Галлантни ҳибсга олишга ордер берган судяларга қарши АҚШ санкцияларини қоралади

11:15 / 05.06.2025
Венгрия Сирдарёда паррандачилик кластерини барпо этади

17:20 / 28.05.2025