Ўзбекистон | 14:52 / 11.04.2025
1608
1 дақиқада ўқилади

Пробацияни амалга оширишга кўмаклашган шахслар рағбатлантирилиши мумкин

Ички ишлар вазирига рағбатлантириш чораларини қўллаш ҳуқуқлари берилди.

Жорий йилнинг 10 апрел куни имзоланган фармон билан президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, Ички ишлар вазирига қуйидаги рағбатлантириш чораларини қўллаш ҳуқуқлари берилди:

🔹пробацияни амалга оширишга кўмаклашган давлат органларининг, муассасаларининг ва ташкилотларининг ходимларини, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини, нодавлат нотижорат ташкилотларни ҳамда фуқароларни рағбатлантириш;
🔹жамоат хавфсизлигини таъминлашда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган ички ишлар органлари ходимларини лавозим маошининг 1 бараваригача бўлган миқдорда бир марталик мукофот билан рағбатлантириш.

Мавзуга оид