«Крокус» терактида айбланаётган тожикистонликлар ақли расо деб топилди
Улар ўз хатти-ҳаракатлари оқибатини яхши тушунган.

Фото: РИА Новости
Москва вилоятидаги «Крокус Сити Холл» концерт залида содир этилган терактда гумон қилинаётган тожикистонликлар экспертизадан сўнг ақли расо деб топилди.
Айбланувчи Далержон Мирзоевнинг адвокати Олег Власов сўзларига кўра, экспертлар айбланувчилар ўз ҳаракатларини тушуниш ва уларни назорат қилиш қобилиятига эга бўлганини тасдиқлаган.
«Уларнинг ақли расо ва жисмоний саломатлиги яхши эканлиги аниқланди», деб қўшимча қилди Власов.
2024 йил 22 март куни Москва вилоятининг Красногорск шаҳридаги «Крокус Сити Холл» концерт залида содир этилган терактда 146 киши ҳалок бўлди, 550 нафардан ортиғи жароҳатланди.
Тўрт нафар қуролланган шахс концерт залига бостириб кириб, томошабинларга қарата ўқ узди ва бинога ўт қўйди. Оқибатда «Крокус» биноси бутунлай ёниб кетди. Тергов маълумотларига кўра, терактни содир этганлар Тожикистоннинг тўрт фуқароси: Муҳаммадсобир Файзов, Далержон Мирзоев, Саидакром Ражабализода ва Шамсидин Фаридуни.
Мавзуга оид

16:13 / 13.06.2025
«Росатом» Ўзбекистонда кичик ва катта АЭС қуради

13:38 / 13.06.2025
Трамп: «Афтидан, Путинга Россиянинг Украинадаги йўқотишлари аҳамиятсиз»

12:15 / 13.06.2025
Германия ташқи ишлар вазири: Лавровга қўнғироқ қилиш учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман

23:40 / 12.06.2025