Париж 12 нафар жазоирлик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборяпти
Франция Жазоирнинг Франция дипломатик миссиясининг 12 нафар ходимини мамлакатдан чиқариб юбориш ҳақидаги яқинда қабул қилган қарори муносабати билан симметрик чораларни эълон қилди. Париж Жазоир «эскалация йўлини» танлаганини айтди.

Фото: Getty images
Франция 12 нафар жазоирлик дипломат ва консуллик ходимларини мамлакатдан чиқариб юбориш ва Жазоирдаги элчисини чақириб олиш қарорини эълон қилди. Бу ҳақда Елисей саройининг 15 апрел, сешанба куни чоп этилган баёнотида айтилади. Жазоир вакилларига Францияни тарк этишлари учун 48 соат вақт берилди.
Парижнинг бу ҳаракати Жазоирнинг Франция элчихонасининг 12 нафар ходимини мамлакатдан чиқариб юбориш ҳақидаги худди шундай қарорига жавоб бўлди. Франция президенти Эммануэл Макроннинг идораси Жазоирнинг ҳаракатларини «тушунарсиз ва оқлаб бўлмайдиган» деб атади ва мулоқотни қайта бошлашга чақирди. «Икки томонлама муносабатларимиз кескин ёмонлашгани учун жавобгарлик Жазоир ҳукумати зиммасига тушади», — дейилади ҳужжатда.
Жазоир президенти Абделмаджид Теббун ва Эммануэл Макроннинг мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни тиклашга қаратилган телефон суҳбатидан атиги икки ҳафта ўтиб икки давлат ўртасидаги муносабатлар бундай тус олганидан Франция «ҳайратда». Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ноэл Барронинг айтишича, Жазоир «эскалация йўлини танлаган».
Ўтган йили Франция Марокашнинг Ғарбий Саҳро, яъни "Полисарио фронти" партизан ҳаракати Жазоир кўмагида мустақиллик учун курашаётган баҳсли ҳудуддаги суверенитетини тан олганидан сўнг мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар ёмонлашди, деб ёзади AFP. Бироқ кескинлашувнинг сўнгги босқичи жорий йилнинг апрел ойида содир бўлди, ўшанда уч нафар Жазоир фуқароси, жумладан, Жазоир элчихонаси ходими Францияда ҳибсга олинди.
Мавзуга оид

22:10 / 22.04.2025
Bloomberg: Макрон муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказиши мумкин

19:22 / 21.04.2025
«Telegram ҳеч қачон шахсий хабарларни ошкор қилмаган» – Дуров Франция парламенти қарорини олқишлади

14:52 / 21.04.2025
Океан устидан ғалаба

01:01 / 17.04.2025