Танзила Норбоева МДҲ Парламентлараро ассамблеяси кенгаши мажлисида қатнашди
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон парламент делегацияси Санкт-Петербург шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар Парламентлараро ассамблеясининг баҳорги сессияси тадбирларида иштирок этмоқда.

Фото: Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон делегацияси Парламентлараро ассамблея кенгашининг мажлисида иштирок этди.
Кенгаш мажлисининг кун тартибидаги масалалар муҳокамасига ўтишдан аввал Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар Парламентлараро ассамблеяси кенгаши раиси, Россия Федерал мажлиси Федерал кенгаши раиси В.Матвиенко Парламентлараро иттифоқнинг Тошкент шаҳрида ўтказилган 150-юбилей ассамблеяси ва унинг натижаларига тўхталиб, мазкур анжуманнинг юқори савияда ташкил этилгани, қабул қилувчи томоннинг меҳмонларни қабул қилиш ва тадбир ўтказишдаги юксак маҳорати ҳамда масъулиятини алоҳида эътироф этди.
Ўз навбатида, Олий Мажлис Сенати раиси Т. Норбоева мазкур ассамблеяда МДҲ давлатлари парламент делегацияларининг фаол иштироки, уларнинг қабул қилинган ҳужжатларга қўшган ҳиссаси ҳамда илгари сурган таклифлари муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Шунингдек, келгусида ҳам бундай йирик халқаро анжуманларни ўтказишда ҳамкорлик қилишга доимо тайёр эканини алоҳида таъкидлади.
Шундан сўнг кун тартибидаги масалалар кўриб чиқилди.
Иштирокчилар МДҲ ПA халқаро кузатувчиларининг Беларус президенти сайлови ва Тожикистон парламент сайлови мониторинги натижаларига эътибор қаратдилар.
Хусусан, МДҲ ПA миссияси координатори, Олий Мажлис Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси A.Эшмуродов 2025 йил 2 март куни Тожикистон парламентига бўлиб ўтган сайловни кузатиш натижалари тўғрисида маълумот бериб ўтди.
Шунингдек, кенгаш мажлисида МДҲ Парламентлараро ассамблеясининг 2024 йилдаги фаолияти сарҳисоб қилиниб, келгусида ўтказилиши режалаштирилаётган халқаро саммитларга тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.
Мавзуга оид

22:34 / 05.04.2025
Тошкентда Парламентлараро иттифоқ ассамблеяси иш бошлади

19:50 / 28.03.2025
Тўрткўл тумани «коррупциядан холи ҳудуд»га айлантирилади

21:03 / 14.03.2025
Биз Ўзбекистонни Россиянинг 10 та ишончли ҳамкорларидан бири деб ҳисоблаймиз — Вячеслав Володин

19:06 / 05.03.2025