Burger King яқин ойларда Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлайди
Дунёдаги йирик фастфуд ресторан тармоқларидан бири — Burger King яқин ойларда Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда 18 апрел куни Президент раислигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

Янги лойиҳа ҳақида маълумот берган International Beverages Tashkent компанияси асосчиси Шуҳрат Эргашевнинг таъкидлашича, Burger Kingнинг мамлакатга кириши яқин ойларда амалга оширилади. Унинг сўзларига кўра, мазкур ташаббус нафақат истеъмолчилар учун янги танлов имконини, балки қўшимча иш ўринлари ва инвестиция жалбини ҳам таъминлайди.
Маълумот ўрнида, International Beverages Tashkent — Pepsi, 7UP, Mirinda, Mountain Dew, Adrenaline Rush, Lipton ва Rockstar каби брендларни ишлаб чиқарувчи, PepsiCo компаниясининг Марказий Осиёдаги етакчи боттлерларидан бири ҳисобланади.
Компания энергия тежамкор технологиялар, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, атроф-муҳитга таъсирни камайтириш ва барқарор ривожланишга эътибор қаратиб келмоқда.
International Beverages Tashkent корхоналарида ISO 9001 ва ISO 45 000 халқаро сифат менежменти тизимлари, шунингдек, FSSC 22000 сертификатлаш схемаси жорий этилган бўлиб, ишлаб чиқарилаётган ичимликлар озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги бўйича халқаро стандартлар тизимига мослаштирилган.
Бундан ташқари, компания 2024 йилда “Йилнинг йирик солиқ тўловчиси” номинацияси бўйича Uzbekistan Business Awards мукофотига сазовор бўлган. Ушбу мукофот International Beverages Tashkent’нинг Ўзбекистон иқтисодиётида тутган муҳим ўрнини яна бир бор тасдиқлайди.
Компания, шунингдек, ижтимоий ташаббуслар, ёшлар лойиҳалари ва спортни қўллаб-қувватлашга ҳам алоҳида эътибор қаратади. Бугунги кунда корхоналарда асосан ёш мутахассислар меҳнат қилмоқда ва улар учун қулай иш шароити ҳамда касбий ўсиш имкониятларини яратиб келяпти.
Мавзуга оид

23:30 / 10.10.2024
Интернетда Burger King’нинг 5 миллиондан ортиқ мижозига оид маълумотлар тарқалиб кетди

20:40 / 13.11.2019
Burger King Европада сунъий гўштдан тайёрланган бургерлар сотишни бошлади

17:28 / 12.11.2019
Sony, McDonald’s, Visa ва бошқалар. Сиз қайси машҳур бренд билан тенгдошсиз?

17:20 / 22.05.2018