Ўзбекистон | 15:00 / 21.04.2025
2163
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Yandex Uzbekistan бизнес учун етказиб бериш имкониятларини кенгайтирмоқда

Yandex Go’дан ресторанлар, дўконлар ва маркетплейслар учун мўлжалланган ечим эндиликда Самарқанд, Бухоро ва Фарғона водийсида ҳам мавжуд бўлади. Ушбу ҳудудлардаги компаниялар ўз мижозлари учун экспресс-етказиб бериш хизматини осонлик билан йўлга қўйишлари мумкин бўлади.

Фото: Yandex Uzbekistan

Айни пайтда бу ечим Самарқандда мавжуд ва яқин ойлар ичида Бухоро ҳамда Фарғона водийсида ҳам ишга тушиши режалаштирилган. Тадбиркорлар экспресс-етказиб бериш хизматини осон йўлга қўйиш орқали янги аудиторияни жалб қилишлари, етказиб бериш жараёнини самарали ташкил этишлари ва хизмат сифати даражасини оширишлари мумкин бўлади.

Мижозлар учун эса бу янгилик кўпроқ маҳсулотларни экспресс-етказиб бериш хизмати орқали буюртма қилиш имконини англатади — буюртма юборилган пайтдан бошлаб ўртача бир соат ичида етказиб берилади. Илгарироқ ўзингиз бориб олишингиз керак бўлган маҳсулотларни эндиликда қулай ва тез тарзда харид қилиш мумкин бўлади. Трекинг воситаси орқали эса харидорлар буюртманинг қаердалигини доимий равишда кузатиб боришлари мумкин.

Янги ечим орқали компаниялар етказиб бериш параметрларини мустақил белгилаш, курьерларнинг жойлашувини реал вақтда кузатиш ҳамда долзарб ҳисоботлардан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар. Бу хизматдан аввал Тошкентлик тадбиркорлар фойдаланишни бошлаган бўлиб, улар орасида 200 дан ортиқ якка тартибдаги тадбиркорлар ва компаниялар бор. Улар қаторида Oqtepa Lavash, Asaxiy маркетплейси ва бошқалар мавжуд.

Хизматдан Yandex Go иловаси, веб-интерфейс ёки API орқали интеграция йўлида фойдаланиш мумкин. Хизматда турли типдаги етказиб бериш вариантлари мавжуд: кичик жўнатмаларни пиёда курьер етказса, катта ва оғир юклар учун мос транспорт воситаси юборилади.

Хизматдан фойдаланиш учун https://delivery.yandex.uz/ru/ сайтида рўйхатдан ўтиш лозим.

Yandex Go платформасида тадбиркорлар “Дўконлар” ва “Ресторанлар” бўлимлари орқали таомлар, озиқ-овқат ва бошқа товарларни ҳам сотишни ташкил этишлари мумкин. Бу Yandex Еда хизмати билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид