АҚШда терроризмда гумонланиб ҳибсга олинганлар сони 655 фоизга ошди
Қўлга олинганлар орасида Ҳиндистонда граната билан полиция участкасига ҳужум ташкиллаштирган шахс ҳам бор.

Фото: REUTERS
АҚШ ҳукумати 20 январдан бери ўтказилган оммавий рейдлар давомида терроризмда гумонланган 219 кишини ҳибсга олди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 655 фоизга кўп, деб хабар беради The New York Post.
Ички хавфсиз вазирлиги вакилининг маълум қилишича, Ҳиндистон фуқароси Харприт Сингх ҳам ҳибсга олинган. У АҚШ чегарасини 2022 йил 27 январда Мексика орқали ноқонуний кесиб ўтган ва суд жараёнлари санаси белгиланганидан кейин чегарачилар томонидан қўйиб юборилган.
Таъкидланишича, Харприт Сингх Ҳиндистонда молиявий терроризм, ёллаш ва гранатадан фойдаланган ҳолда полиция участкасига ҳужум ташкиллаштиришда айбланмоқда ҳамда қидирувга берилган. Шунингдек, у Панжобда собиқ полициячини ўлдириш ва қўрқитиш мақсадида унинг уйига ҳужум ҳам қилган.
Ички хавфсизлик вазири ёрдамчиси Триш Маклафлиннинг қайд этилишича, собиқ президент Жо Байден маъмурияти Сингхнинг озодликка чиқарилишида айбдор.
Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти томонидан тахминан бир ой ичида мингдан ортиқ чет эллик талабанинг ҳуқуқий мақоми ва визалари бекор қилингани тўғрисида хабар берилганди. Бу ҳолатдан энг кўп Ҳиндистон ва Хитой фуқаролари зарар кўрган.
Мавзуга оид

23:25 / 24.04.2025
Трамп миллионерлар учун солиқларни оширишдан бош тортди

22:02 / 24.04.2025
Ҳиндистон Покистонни сайёҳлар ўлимида айблаб, уни сувсиз қолдириш билан таҳдид қилмоқда. Уруш бошланиши мумкинми?

18:09 / 24.04.2025
Ҳиндистон Кашмирда сайёҳларга уюштирилган ҳужумдан кейин покистонликлар визасини бекор қилди

13:30 / 24.04.2025