Ўзбекистон | 17:40 / 24.04.2025
5169
1 дақиқада ўқилади

Андижонда зилзила юз берди

Зилзила кучи 2-3 баллни ташкил этди. Ер силкиниши эпицентри Марҳамат туманида жойлашган.

Фото: Shutterstock

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, 24 апрел куни соат 17:22 да Ўзбекистонда зилзила содир бўлди.

Ер силкиниши эпицентри Тошкентдан 267 километр жанубий-шарқда, Андижон вилояти Марҳамат туманида жойлашган. Чуқурлик 10 километр. Эпицентрда сезилиш кучи: 3 балл

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

  • Марҳамат туманида 3 балл,
  • Асака туманида 2 балл,
  • Булоқбоши туманида 2 балл,
  • Шаҳрихон туманида 2 балл,
  • Қува туманида 2 балл.

Мавзуга оид