Ҳиндистоннинг IndiGo авиакомпанияси Тошкентга парвозларни тўхтатди
Ҳиндистон авиакомпаниялари учун Покистон ҳаво ҳудудининг ёпилиши кўплаб хорижий ва маҳаллий парвозларни имконсиз қилди.

Фото: Getty images
Ҳиндистоннинг IndiGo хусусий лоукостери Тошкент – Деҳли ва Деҳли – Тошкент йўналиши бўйича парвозлар тўхтатилганини эълон қилди.
Шунингдек, Ҳиндистон авиакомпаниялари учун Покистон ҳаво ҳудудининг ёпилиши туфайли 800 дан ортиқ маҳаллий рейслар ҳам бошқа саналарга қолдирилди.
Компания ҳозир 50 дан ортиқ халқаро йўналишларнинг парвоз вақти узайиб кетганини маълум қилди.
«Жорий қилинган чекловлар афсуски, IndiGo авиапарки учун Олмаота ва Тошкент йўналишидаги парвозларни имконсиз қилади», дейилади хабарда.
Қайд қилинишича, Тошкентга ва Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрига парвозлар камида 7 май кунигача тўхтатилган.
Кашмирда юз берган теракт туфайли Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги муносабатлар кескинлашди. Оқибатда ҳар икки томон бир-бирига нисбатан турли чекловларни жорий қилмоқда.
Мавзуга оид

00:58
Покистон мудофаа вазири Ҳиндистон армиясининг ҳужумини «муқаррар» деб атади

21:22 / 28.04.2025
Хитой Трампнинг тарифларини Ҳиндистон ёрдамида четлаб ўтмоқчи

13:05 / 28.04.2025
Эрон портидаги даҳшатли портлаш, Канадада фожиага айланган фестивал ва Сувайш каналига «кўз олайтираётган» Трамп — кун дайжести

18:51 / 27.04.2025