Жаҳон | 13:52 / 28.04.2025
2822
2 дақиқада ўқилади

Писториус: Трампнинг Украина бўйича таклифи капитуляцияга ўхшайди

Германия Мудофаа вазирлиги раҳбари Киевга босиб олган ҳудудларни Россияга қайтариш талабларини қўллаб-қувватламайди.

Фото: Globallookpress

Германия мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Борис Писториус АҚШ расмийларининг Украинага Россияга кенг кўламли ҳудудий имтиёзлар бериш бўйича таклифларини танқид қилди. ARD телеканалида 27 апрел, якшанба куни эълон қилинган шарҳида Германия мудофаа вазирлиги раҳбари бу риторикани таслим бўлиш талаби билан қиёслади.

Писториуснинг сўзларига кўра, Украина Россия билан барқарор ўт очишни тўхтатиш ёки тинчлик бўйича келишув тузиш «ҳудудий имтиёзларга олиб келиши ёки улар билан боғлиқ бўлишини» тушунади. Аммо бу йўқотишлар АҚШ президенти Доналд Трампнинг сўнгги таклифидагидек катта бўлмаслиги керак, деди немис сиёсатчиси. "Ушбу таклифда нима бор эди, Украина бир йил олдин таслим бўлиш йўли билан уни ўзи ҳам олиши мумкин эди", — дея таъкидлади мудофаа вазири вазифасини бажарувчи. 

Писториус, шунингдек, Америка президентининг таклифи ҳозирги шаклда Украинага ҳеч қандай фойда келтирмаслигини таъкидлади. Немис сиёсатчисига кўра, эҳтимолий ҳудудий имтиёзлар мамлакат келажаги учун мутаносиб хавфсизлик кафолатлари билан биргаликда кўриб чиқилиши керак – ахир ўтмиш Россиянинг ваъдалари ҳеч нарсага арзимаслигини кўрсатди.

ARD телеканалига берган интервьюсида Борис Писториус, шунингдек, Берлин Трамп маъмурияти шундай қилса ҳам, Украинага ҳарбий ёрдам беришдан бош тортмаслигига ишонтирди. Бунда гап фақат аниқ бир давлат хавфсизлиги ҳақида кетмаяпти, деди немис сиёсатчиси.

Мавзуга оид