Жаҳон | 13:41
2591
2 дақиқада ўқилади

Шмихал: АҚШ ва Киев аввалги ёрдам учун қарз масаласини ҳал қилди

Украина бош вазирининг таъкидлашича, АҚШнинг аллақачон тақдим этилган ёрдами ресурслар бўйича келишувда ҳисобга олинмайди.

Фото: Telegram / Denys_Smyhal

Киев ва Вашингтон АҚШнинг Украинага кўрсатган ёрдамини икки давлат имзолайдиган фойдали қазилмалар бўйича келишувга киритмасликка келишиб олди. Бу ҳақда 27 апрел, якшанба куни Украина бош вазири Денис Шмихал ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Шмихалнинг сўзларига кўра, Вашингтонда АҚШ молия вазири Скотт Бессент билан музокаралари чоғида АҚШ даъволари бўйича аниқ келишувга эришилган. Расмийларнинг учрашувлари Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) йиллик конференцияси бўлган баҳорги учрашувлар доирасида бўлиб ўтди.

«Асосийси, биз қизил чизиқларимизни аниқ белгилаб олдик, келишув Европа мажбуриятларига мос келиши ва Украина Конституцияси ва қонунчилигига зид бўлмаслиги керак», — дея изоҳ берди Украина бош вазири вазиятга. Ҳужжат имзоланишидан олдин кўрсатилган ёрдам ҳисобга олинмаслиги тўғрисида келишувга эришилди.

Шмихалнинг сўзларига кўра, «юридик гуруҳлар» ҳали ҳам ҳужжат матни устида ишламоқда ва келишув келажакда Олий рада томонидан ратификация қилиниши керак. Америка томони ҳозирги вазиятга изоҳ бермади.

Мавзуга оид