Тошкентда туманида иккита машина ёниб кетди
Тошкент вилоятининг Тошкент тумани, “Баҳор” МФЙ, Юқори Ҳасанбой кўчасида 1 май куни иккита транспорт воситаси ёниб кетди.
Вилоят ФВБ хабар беришича, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 15:53 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 15:59 да тўлиқ ўчирилган.
Ушбу ҳудудда ҳаракатланиб кетаётган “ВАЗ-2102” автомашинасида ёнғин юзага келганлиги сабабли ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, йўл четида турган FAW юк машинаси билан тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида ёнғин юк машинасига ҳам тарқалган. Ҳодиса оқибатида “ВАЗ-2102” ҳайдовчиси енгил даражадаги куйиш жароҳатини олган.