Жамият | 14:48
4536
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Damas ва Cobalt ёниб кетди

Яшнобод туманида Damas ва Cobalt автомобиллари ёниб кетди. Ёнғин оқибатида ҳеч ким жабрланмади.

Фото: Тошкент ФВБ

6 май куни соат 12:22 да Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Содиқ Азимов кўчасида бир-бирига яқин турган Damas ва Cobalt автомобилларида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ФВБ хабар қилди.

Ёнғин-қутқарув техникалари манзилга соат 12:28 да етиб бориб, ёнғин соат 12:32 да ўчирилди. Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади бошқарма хабарида.

Ижтимоий тармоқларда айтилишича, ёнғин дастлаб Damas’да юзага келиб, сўнг яқинидаги Cobalt’га ўтган.

Мавзуга оид