Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди
Ўзбекистон президентини РФ Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари ва ҳукумат раисининг биринчи ўринбосари кутиб олди.

Шавкат Мирзиёев 8 май куни амалий ташриф билан Москва шаҳрига борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон етакчиси учун ажратилган қароргоҳда давлат раҳбарини Россия Федерацияси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Максим Орешкин ва ҳукумат раисининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров кутиб олди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғидаги «Миллат фидойилари» хиёбонига ташриф буюриб, марҳум ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари билан учрашгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид

20:25 / 08.05.2025
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади

16:33 / 08.05.2025
Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғидаги «Миллат фидойилари» хиёбонида бўлди

15:13 / 08.05.2025
“Ҳаммамиз ватан ҳимоясига ҳар куни тайёр бўлишимиз керак” – Шавкат Мирзиёев

14:35 / 08.05.2025