Ўзбекистон | 13:51
3362
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга илк бор бир ойда 1 млндан зиёд хорижий сайёҳ келди

2025 йил апрель ойида Ўзбекистонга 1 миллиондан зиёд хорижий сайёҳ келди.

Фото: Kun.uz 

Туризм қўмитаси маълумотига кўра, бу мамлакатда туризм соҳасида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, хусусан, очиқлик ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш натижасидир.

Ўзбекистон президентининг туризмни стратегик тармоқ сифатида ривожлантиришга қаратилган фармон ва қарорлари ҳамда соҳага инвестициялар жалб этилиши, визасиз режимларни кенгайтириш, халқаро туристик ярмарка ва форумларда фаол иштирок этиш мамлакатимиз жозибадорлигини янада оширмоқда.

Келгусида ҳам соҳани янада ривожлантириш, халқаро стандартларга мос хизмат турларини кенгайтириш ҳамда экологик ва барқарор туризм йўналишларини қўллаб-қувватлаш орқали Ўзбекистонни жаҳон миқёсида рақобатбардош ва жозибадор туристик йўналишга айлантириш мақсад қилинган.

Мавзуга оид