Жамият | 10:58
3093
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида махсус юк автомобили ёниб кетди

Юқори Чирчиқ туманида юк автомобиль двигатель қисмида қисқа туташув туфайли ёниб кетди. 

Фото: Тошкент вилоят ЙҲХБ

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида юк автомобилида ёнғин келиб чиқди.

Вилоят ЙҲХБ хабарига кўра, ҳодиса 12 май куни соат тахминан 09:30 ларда туман ҳудудидан ўтган D-014 «Ғазалкент шаҳри — Чирчиқ шаҳри — Янгибозор қишлоғи — Жумабозор қишлоғи — Ўртасарой қишлоғи — Нурафшон шаҳри» автомобиль йўлининг 46-километрида содир бўлган.

Унда ҳайдовчи, 1973 йилда туғилган К.Ш бошқарувидаги «Toza hudud DUK»га қарашли Isuzu махсус юк автомобилининг двигатель қисмида қисқа туташув туфайли ёнғин келиб чиққан.

Ўт ўчирувчилар томонидан ёнғин тўлиқ ўчирилган. Ёнғин оқибатида ҳаракат иштирокчилари соғлиғига зиён етмаган.

Ҳозирда холат юзасидан Юқори Чирчиқ тумани ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид