Ўзбекистон | 19:00 / 16.05.2025
1290
2 дақиқада ўқилади

Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Буюк Британияда бўлиб ўтган Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг 34-йиллик анжумани доирасида “Бизнесни ривожлантириш банки” қатор келишувларга эришди. Хусусан банк ва Буюк Британиянинг Standard Chartered банки ўртасида 50 миллион АҚШ доллари миқдорида молиялаштириш битими имзоланди. Мазкур келишув мамлакатимизда кичик ва ўрта бизнес субъектларини янада қўллаб-қувватлаш, савдо молияси йўналишида ҳамкорликни кенгайтириш, янги молиявий инструментларни жорий этишдек долзарб ислоҳотларга ҳамоҳангдир. Битим доирасида "Бизнесни ривожлантириш банки" ходимлари учун институционал салоҳиятни ошириш, билим ва тажриба алмашиш орқали малака ошириш дастурларини ҳаётга татбиқ этиш кўзда тутилган.

Шунингдек, анжуман доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) билан савдо молияси йўналишидаги ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида ушбу халқаро молия институтининг Савдога кўмаклашиш дастурига аъзо бўлиш бўйича келишув ҳам имзоланди.

Ушбу келишув “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ учун халқаро савдо операцияларини молиялаштиришда кенгроқ иштирок этиш имкониятини яратади. Шунингдек, банкга кичик ва ўрта бизнес субъектларининг экспорт-импорт фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш, уларга халқаро бозорларга чиқишда молиявий кўмак бериш ва савдо молияси инструментларидан фойдаланишни кенгайтиришга хизмат қилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид