Жамият | 07:49
2029
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда вагон таъмирлаш депосида ёнғин содир бўлди

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар ҳақида хабар келиб тушмади.

15 май куни соат 23:58 да Тошкент шаҳар Миробод тумани, Туркистон кўчасида  жойлашган вагон таъмирлаш депосида ёнғин содир бўлгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 00:03 да ёнғинга етиб бориб, уни бартараф этиш ишларини олиб борган. Вазият тўлиқ назоратга олинган.

Воқеа жойига Тошкент шаҳар ва туман ФВБ раҳбар ходимлари етиб борган.

Ёнғин соат 01:31 да қуршаб олинган, соат 02:48 да бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар ҳақида хабар келиб тушмаган.

Мавзуга оид